Энди GM Uzbekistan мижозлари ўз автомобилини ўзлари йиғиши мумкин

Энди GM Uzbekistan мижозлари ўз автомобилини ўзлари йиғиши мумкин

GM Uzbekistan компаниясидаги манба берган маълумотга кўра,  2018 йил 1 январдан бошлаб харидорлар ўзлари хоҳлаган комплектациядаги автомобилга буюртма беришлари мумкин.  
 
Бошқача қилиб айтганда, ишлаб чиқарувчи мавжуд опциялар асосида мижознинг хоҳишига қараб автомобиль комплектациясини ўзгартириши мумкин. Бундан ташқари, зарурат бўлганида дилерлар мижознинг хоҳишига кўра исталган опциялар тўплами ва уларни автомобилга ўрнатишнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича маслаҳат хизматини кўрсатади.
 
Компаниядагиларнинг таъкидлашича, мижознинг аризасини рў         йхатдан ўтказиш ёки унинг хоҳиши бўйича танланган комплектациядаги автомобилни етказиб бериш бўйича шартнома тузиш борасида дилер томонидан рад жавобининг берилишига йўл қўйилмайди.
 
Харидор битта ариза билан фақат битта автомобиль моделига буюртма бериши мумкин. Битта моделнинг ўзига бир шахс томонидан бир нечта дилерга ариза берилишига йўл қўйилмайди. Буни фақат олдинги ариза бекор қилинганидан кейингина амалга ошириш мумкин, дея қайд этади манба.
 
Эслатиб ўтамиз, GM Uzbekistan компанияси шу йил октябрь ойидан бошлаб автомобиль харид қилиш учун электрон аризаларни қабул қилишнинг ихтисослашган сервисини ишга туширишни режалаштирмоқда. Янги сервис Компания маҳсулотларининг Ягона савдолар порталига интеграцияланади. Ҳар бир дилерга мижозларни онлайн режимда рўйхатдан ўтказиш учун порталдан фойдаланиш ҳуқуқи тақдим этилади.

Манб: Спутник.уз

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.