“Ўзбекнефтгаз” ҳамкасблари билан ҳамкорликни ривожлантирмоқда

“Ўзбекнефтгаз” ҳамкасблари билан ҳамкорликни ривожлантирмоқда

Озарбайжоннинг  SOCAR давлат нефть компанияси ва “Ўзбекнефтгаз” ўзаро ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади, дея хабар қилади Trend. Хабарга кўра, “Ўзбекнефтгаз”нинг Озарбайжондаги фаолиятининг  эҳтимолий йўналишларини белгилаш мақсадларига қаратилган меморандум  SOCAR раҳбари Ровнаг Абдуллаев  ва  Caspian Oil & Gas 2017  XXIV халқаро кўргазмаси ва конференцияга қатнашиш учун Бокуга келган “Ўзбекнефтгаз” бошқаруви раиси Алишер Султонов ўртасидаги учрашув давомида имзоланди.

Учрашувда Ровнаг Абдуллаев SOCAR томонидан амалга ошириладиган минтақавий глобал лойиҳалар, шунингдек ушбу лойиҳапар доирасидаги ютуқлар ҳамда Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги энергоҳамкорликдан олинган тажриба тўғрисида гапирди. У шунингдек қўлга киритилган муваффақиятлар ва тажриба бўлғуси лойиҳалар учун асос яратишини таъкидлади. Ўз навбатида Алишер Султонов имзоланган меморандумнинг Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш учун муҳимлигини таъкидлади.

Шунингдек, Россиянинг “Газпром” концерни “Ўзбекнефтгаз” компанияси билан стратегик ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади, мазкур битим Ўзбекистон ҳудудида нефть-газ соҳасида янги лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида ўзаро ҳамкорликни кўзда тутади.  Бу 2 июнь куни  ПХИФ-2017 (Петербург халқаро иқтисодий форуми)  давомида юз берди. Ҳужжатга “Газпром” раҳбари А.Миллер ва “Ўзбекнефтгаз” бошқарувчилари кенгашининг раиси, Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Г.Иброҳимов имзо чекишди.

Битим доирасида углеводородли хом-ашёни қайта ишлаш ва сақлаш, Ўзбекистонни табиий газ билан таъминлашнинг Бош схемасини ва автоном газлаштиришни  амалга ошириш учун газ инфратузилмасини, суюлтирилган ва сиқилган табиий газдан фойдаланиш учун геологоразведка объектларининг реконструкцияси, қурилиши ва улардан кейинги фойдаланишни амалга ошириш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, бундан икки ой олдин, Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёевнинг  Россияга ташрифи доирасида 5 апрель куни “Газпром” ва “Ўзбекнефтгаз” ўртасида Газпром  томонидан  2018 йилдан бошлаб ҳар йили беш йил давомида тўрт миллиард кубометр табиий газни сотиб олишни кўзда тутувчи шартнома имзоланган эди.

Ўтган йил натижаларига кўра, Газпром томонидан ўзбек табиий газни сотиб олиш ҳажми 6.2 миллиард кубометрга яқинни ташкил қилган. Ўша йилнинг ўзида инжиниринг-инновацион ва геология-разведка ишларини ҳамкорликда ташкил қилишга қаратилган битим имзоланганди.

Ундан олдин, 2006 йили икки нефть-газ компанияси Ўзбекистоннинг Устюрт минтақасида инвестициявий блоклар ҳудудида ер ости бойликларини геологик тадқиқ этишнинг асосий қоидаларини белгилаганди. Мазкур ҳужжат бўйича асосий лойиҳалардан бири сифатида республика жанубида, Сурхондарё вилоятидаги “Ўзбекистон мустақиллиги” инвестициявий блоки кўрсатиб ўтилган.

Унга кўра Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битим (МТБ) Ўзбекистон ҳукумати ва таркибига “Газпром”нинг шўъба компанияси –“Ўзнефтгазқазиш”  кирувчи  консорциум томонидан шу йил апрель ойининг  бошида имзоланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.