Ўзбекистон ФВВ Чирчиқ дарёсининг ўзанида сув босиш хавфидан огоҳлантирди

Ўзбекистон ФВВ Чирчиқ дарёсининг ўзанида сув босиш хавфидан огоҳлантирди

ФВВ сайтида Ўзгидромет марказидан олинган маълумотга кўра, об-ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши натижасида, Тошкент вилоятининг юқори тоғли ҳудудларидаги мавжуд қор қатламларининг жадал эриши кузатилаётгангилиги хабар қилинган. 
Бунинг натижасида Чирчиқ дарёсининг сув сарфи кўпайиб, дарё қирғоқларини емирилишига олиб келиши мумкин. 

“Ҳозирда, мутахассислар томонидан Чирчиқ дарёсининг жами 11 та участкаларида (Юқоричирчиқ – 4 та, Қибрай – 2 та, Қуйичирчиқ – 3 та ва Янгийўл – 2 та) қирғоқларининг емириш ҳолатлари ҳамда сув босиш хавфи юқорилиги таъкидланмоқда. Мазкур ҳудудда жами 254 та хўжалик, 23 та дала ховлилар ва 80 га экин эр майдонлари мавжуд”, -деб хабар қилади ФВВ матбуот хизмати.

Эҳтимолдаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Чирчиқ дарёсининг ўзанида ва қирғоқларида кечиктириб бўлмайдиган муҳандислик-техник ва бошқа ҳимоя ишларни ташкил этиш тўғрисида буйруғи чиқарилган.

Ҳужжатга кўра ФВВ, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзгидромет, Давлат санитария ва эпидемиология назорати маркази, Эргеодезкадастр давлат қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги масъул ходимларидан иборат 6 та гуруҳ ташкил этилган бўлиб, улар томонидан  Чирчиқ дарёси қирғоқ мухофаза зонасини ўрганиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек Тошкент  вилояти ҳокимиятида ФВВ ва Тошкент вилояти ИИБ вакилларидан иборат тезкор штаб тузилган. Сув босиши мумкин бўлган ҳудудларни олдини олиш, келгусида аҳолини ва экин эр майдонларни содир бўлиши мумкин бўлган сув тошқини билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш борасида кечиктириб бўлмайдиган муҳандислик-техник ва бошқа ҳимоя ишларни амалга ошириш мақсадида, Чирчиқ дарёсининг қирғоқларида 7 июн ҳолатига жами бўлиб, 3230 кубометр харсанг тош, 480 кубометр бетон, 1760 кубометр тош-шағал ишлари бажарилди, бунинг учун 572 та муҳандислик техникаси жалб этилди.

Кузатилаётган потенциал хавф туфайли ФВВ сув ҳудудига яқин жойларда турар-жой объектлари қурилиши ва у ерда фуқаролар бўлишини тақиқлади  Шунингдек вазирлик қирғоқ бўйи ҳудларида хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни сўраяпти.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.