Интернетда Жасурбек Ибрагимовнинг хотирасига бағишланган ролик пайдо бўлди

Интернетда Жасурбек Ибрагимовнинг хотирасига бағишланган ролик пайдо бўлди

Яқинда ҳалок бўлган тиббиёт коллежининг талабаси Жасурбек Ибрагимовнинг дўстлари ва курсдошлари у ҳақдаги хотира видеоролигини тайёрлашди.

Икки дақиқалик роликдан талаба дўстлари билан ўз вақтини қандай ўтказгани, 8 март билан курсдош қизларни қандай табриклагани ва бошқа эсда қоладиган дақиқаларни акс эттирувчи кадрлар ўрин олган. Ушбу ролик Facebook ижтимоий тармоғида талабанинг ота-онасига ҳамдардлик билдирилган ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари юз берган воқеани синчковлик билан ўрганиши сўралган кўплаб шарҳларни тўплаган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 3 май куни ўн етти йшли Жасурбек Ибрагимовни ўзининг курсдошлари, яъни Боровский номидаги тиббиёт коллежи талабалари қаттиқ калтаклашган эди. Кўп сонли жарроҳлик амалиётларидан сўнг 1 июнь уни у Республика шошилинч тиббий ёрдам марказининг реанимация бўлимида ҳаётдан кўз юмди.

Ўсмирнинг ўлими факти бўйича жиноий иш қўзғатилган бўлиб, жамоатчилик орасидаги шов-шувлардан сўнг уни республика бош прокурори ўзининг шахсий назорати остига олди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.