Тошкент шаҳрига янги прокурор тайинланди

Тошкент шаҳрига янги прокурор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг 2017 йил 12 июндаги буйруғига мувофиқ адлия катта маслаҳатчиси Облоқулов Шерзод Соатқулович Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунига асосан Тошкент шаҳар прокурори лавозимига 5 йил муддатга тайинланди ва мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланди.

Қайд этиб ўтамиз, бундан олдин Облоқулов Сирдарё вилояти прокурори лавозимида ишлаган эди.

Ундан илгарироқ эса Бош прокуратурада прокурор ва катта прокурор, Навоий вилояти Хатирчи тумани прокурори ва Жиззах вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.