Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасида сезиларли ўзгаришлар юз берди

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасида сезиларли ўзгаришлар юз берди

Ўзбекистон Президентининг қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида ўзгаришлар юз берди.

Президентининг бу ҳақдаги қарори президентнинг расмий веб-сайтида берилган.

Ҳужжатга мувофиқ, бош вазирнинг ўринбосари — Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш комплексининг раҳбари лавозими тугатилди.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев қарорига асосан бош вазир ўринбосари — “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси бошқаруви раиси — Экспорт салоҳиятини ва машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексининг раҳбари ҳамда бош вазир ўринбосари — экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт комплекси раҳбари лавозимлари ҳам тугатилди.

Уларнинг ўрнига қуйидаги лавозимлар жорий этилди:

– Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари — иқтисодий ривожланиш масалалари, таркибий ўзгартиришлар, инвестициялар, банк ва молия тизимини ислоҳ қилиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш комплекси раҳбари;
– Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари — “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси бошқаруви раиси — ташқи иқтисодий фаолият, экспорт салоҳиятин, машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексининг раҳбари.

Вазирлар Маҳкамасида тўртта ахборот-таҳлил департаменти, шунингдек, ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси ҳам тугатилди.

Спутник.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.