78-сонли мактабда 11 йиллик таълим бўйича тажриба ўтказилади

78-сонли мактабда 11 йиллик таълим бўйича тажриба ўтказилади

Президент Шавкат Мирзиёев Учтепа туманидаги 1967 йилда қурилган 78-сонли мактабда бўлди. Ҳозир уни реконструкция қилиш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ишлари режалаштирилмоқда.

Президент мактаб билан коллежлар ўртасидаги боғлиқликни мустаҳкамлаш, хусусан, ушбу мактабда тажриба сифатида 11 йиллик таълимни қайта тиклаш, унинг қошида ўқув-касб курси ташкил этиш зарурлигини таъкидлади. 

Юқори синфларда болалар шахс бўлиб, жамоа бўлиб шаклланади, деди давлатимиз раҳбари. Айни ўша пайтда уларни ўзлари ўрганган муҳитдан ажратиб қўймаслик керак. Бу ёшларнинг руҳиятига, давоматига, охир-оқибатда таълим-тарбиясига салбий таъсир қилиши мумкин. Шу боис таълим жараёнининг услуксизлигини таъминлаш, ўқув дастурларини такомиллаштириш зарур. 

Давлат раҳбарининг қайд этганидай, бизни ҳамиша ўйлантириб келадиган яна бир муҳим масала – бу ёшларимизнинг одоб-ахлоқи, юриш-туриши, бир сўз билан айтганда, дунёқараши билан боғлиқ.

Мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасининг барча бўғинлари – мактабгача таълим, мактаб, ўрта махсус ва олий таълим тизимини такомиллаштириш, янги муассасалар бунёд этиш ва мавжудларини қайта таъмирлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ёшлар камолотида ўз самарасини беради.  

Шу ерда 1-синф ўқувчиларига бериладиган “Президент совғаси” комплекти, мактаб ўқувчиларига мўлжалланган бадиий адабиётлар, халқ таълими муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш режаси намойиш этилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.