Савдо-саноат палатаси тадбиркорликнинг гуллаб-яшнашини таъминлайдиган бўлди

Савдо-саноат палатаси тадбиркорликнинг гуллаб-яшнашини таъминлайдиган бўлди

Ўзбекистон Президенти “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни чиқарди.
 
Унга кўра Савдо-саноат палатаси асосий фаолият кўрсатувчи субъект сифатида белгиланди, у бизнес-ҳамжамият ва давлат ўртасида самарали мулоқот ва соғлом шериклик механизмларини йўлга қўйишга, хусусий мулк ва тадбиркорлик ҳуқуқлари ва манфаатларининг ҳимоя қилиниши бўйича кафолатларни кучайтиришга хизмат қилади.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Фармон Савдо-саноат палатасининг устувор вазифалари ва асосий фаолият йўналишларини тубдан қайта кўриб чиқади.

Савдо-саноат палатаси асосий эътиборни тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш, давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик, тадбиркорлик субектларини ўқитиш ва кадрлар тайёрлаш, ташқи иқтисодий фаолият ва инвестицияларни жалб қилиш соҳаларида фаолиятни ташкиллаштиришга қаратади.

Палата Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар ва идораларга бизнес ривожланишига тўсқинлик қилаётган ва чеклаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, уларни бекор қилиш тўғрисидаги таклифларни тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тўғрисидаги хулосани бериш бўйича ваколатли орган сифатида белгиланди.

Савдо-саноат палатаси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасига мутлақо ёки маълум қисмига қарши бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тасдиқлайдиган қонунчилик ва ижро этиш ҳокимияти органларига ўз хулосаларини тақдим этади.

Эндиликда тадбиркорлик фаолияти ривожланишига тўсқинлик қилувчи ёки чекловчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, уларни бекор қилиш зарурияти тўғрисида тақдим этилган тавсиялар ва мажбурий жавобни талаб қиладиган ёзма мурожаатлар қонунда белгиланган муддатда мажбурий равишда кўриб чиқилиши ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига уларни кўриб чиқиш натижалари ҳақида асосланган хулосалар тақдим этилиши лозим.

Шундан келиб чиққан ҳолда бундан буён тадбиркорлик соҳасидаги барча лойиҳалар ССП билан мажбурий тарзда мувофиқлаштирилади, дея хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.