Олмалиқда қўрғошин заводи муддатидан олдин барпо этилади

Олмалиқда қўрғошин заводи муддатидан олдин барпо этилади

Шу йил июнь ойининг бошида Олмалиқ кон-металлургия комбинати (ОКМК) лойиҳа қуввати бўйича йилига қарийб 30 минг тонна қўрғошин ишлаб чиқарувчи қўрғошин заводи қурилишини бошлади.

Заводни режадаги муддатдан бир йил олдин – 2019 йилда (2020 йил ўрнига) ишга тушириш кўзда тутилмоқда. Даставвал қурилишни 2012 йилда бошлаш режалаштирилган эди, у пайтда лойиҳа бўйича завод қуввати икки баравар камроқ қилиб белгиланганди.  

Ҳозир эса завод қурилишининг қиймати $88,9 млн.га баҳоланмоқда. Бу ҳақда 2017 йилга мўлжалланган республика инвестиция дастуридаги маълумотлар далолат бермоқда.

Қайд этиб ўтамиз, 2010 йилда ОКМК Сурхондарё вилоятида қуввати йилига 650 минг тонна рудани ташкил этувчи Хандиза конидаги полиметалл рудаларни қайта ишлаш учун кон бойитиш комбинатини (КБК) барпо этган эди.

Айни пайтда Хандиза конидаги мис ва рух концентратлари КБКда ишлов берилганидан кейин ОКМК металлургия тақсимлагичларига жўнатилмоқда, қўрғошин концентрати эса вақтинчалик омборга қўйилмоқда.

Тез орада у янги заводда қайта ишланади, дея хабар беради Коммерсантъ.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.