Ҳайдовчилик гувоҳномаси шахсни тасдиқловчи ҳужжат мақомига эга бўлди

Ҳайдовчилик гувоҳномаси шахсни тасдиқловчи ҳужжат мақомига эга бўлди

Янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари шахсни тасдиқловчи ҳужжат деган мақомга эга бўлди, улар хорижда фойдаланиладиган ID-карталарга ўхшаш бўлади. Бу бўйича 19 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг 389-сонли қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, янги гувоҳнома пластикдан тайёрланиб,  жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами (ЖШ ШИР) ҳамда қурилмалар ўртасида контактсиз маълумотлар алмашиш имконини берувчи махсус электрон белги (NFC смарт-карт) билан таъминланади.

2021 йилнинг 1 январига қадар техник кўрикдан ўтганлик тўғрисидаги маълумотлар,  автотранспортга эгалик қилиш ёки ундан фойдаланиш учун ишончнома, фуқаролик мажбурияти суғурта полисига эгалик босқичма-босқич электрон шаклга ўтказилади — улар NFC чипи ичига киритилади.
 
Ушбу ҳужжатларнинг қоғоз шаклини мажбурий расмийлаштириш бекор қилинади.

Шунингдек, эски намунадаги ҳайдовчилик гвоҳномасини алмаштириш жараёни соддалаштирилди. Қарорга мувофиқ, янги ҳайдовчиик гувоҳномасини олиш учун ҳайдвчилар фақат паспорт ва эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда талон тақдим этадилар.

Ички ишлар органлари тизимида АКТ хизматини жорий этиш билан Ўзбекистон Республикаси ИИВ қошидаги “Инновацион лойиҳалар ва аҳолига сервис хизмати кўрсатиш маркази” шуғулланади.

Марказ, шунингдек, янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномани ҳамда ички ишлар органлари фаолияти доирасидаги бошқа ҳужжатларни олиш учун жисмоний ва юридик шахсларга зарур ҳужжатларни йиғиш ва тайёрлаш бўйича хизматлар кўрсатади.

Манба: Uz24.uz

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.