Мудофаа вазирлиги ёнида ЙТҲ: тўртта автомобиль тўқнашди

Мудофаа вазирлиги ёнида ЙТҲ: тўртта автомобиль тўқнашди

21 июнь куни кундузи соат 11 ларда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ёнида тўртта автомашина иштирокида жиддий йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, авария натижасида тўқ-кулранг Нексия ағдарилиб қолган, оқ Нексия, Лабо автомашиналари эзилган, яна бир кулранг Нексияга эса енгил шикаст етказилган.  

Фейсбукдаги “Водители Ташкента” гуруҳида жойлаштирилган фотосуратга қараганда, машиналар йўлнинг қарама-қарши полосаларидаги тўсиқнинг бир қисмини бузиб юборган.

Гувоҳларнинг айтишича, қурбонлар йўқ, шунингдек ҳозирча бу ҳақда расмий хабар ҳам йўқ.

фотосурат: Спутник

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.