Қозоғистоннинг Актюбинск областида юз берган ЙТҲда Ўзбекистоннинг 9 нафар фуқароси ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Актюбинск областида юз берган ЙТҲда Ўзбекистоннинг 9 нафар фуқароси ҳалок бўлди

22 июнь куни соат тахминан 10.20 да Актюбинск областининг Актюбинск районида Самара-Шимкент автойўлининг 946-километрида Қорабутақ қишлоғининг 20 км масофада “Мерседес” русумли 2 қаватли йўловчи рейс автобуси ағдарилиб кетган.  

– Автобусда 52 киши бўлган, шундан 50 нафари ўзбекистонлик фуқаролар, 2 нафари Қозоғистон фуқароси. Автобус Волгоград-Шимкент йўналиши бўйича ҳаракатланган, – дейди ҚР ИИВ ФВ қўмитасининг вакили Руслан Иманкулов. – Автобус ағдарилиши натижасида 9 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган. 17 нафар ўзбекистонлик ва 1 нафар қозоғистонлик фуқаро касалхонага етказилган. 25 та йўловчига воқеа жойининг ўзида тиббий хизмат кўрсатилди. Ҳозир “қайноқ линия” телефонлари ташкил этилган — 8-713-2- 56-29-62, 8-713-39-2-56-45.
 
– Ёрдам кўрсатиш ишларига Қарабутақ трасса тиббий-қутқарув пунктининг 9 та ходими ва 2 та техникаси, Актюбинск областидаги Ўт ўчириш ва авария-қутқарув ишлари хизматининг 7 нафар ходими ва 1 та техникаси, 2 та тез тиббий ёрдам бригадаси ва маҳаллий полиция хизмати жалб этилган, – дейди Руслан Иманқулов.

Манба: Мой город

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.