Президент кадрлар бўйича янги ўзгаришларни амалга оширди

Президент кадрлар бўйича янги ўзгаришларни амалга оширди

2017 йилнинг 23 ва 24 июнь кунлари Ўзбекистон Президенти кадрлар бўйича яна қатор ўзгаришларни амалга оширди. Хусусан, Шерзод Хабибуллаев Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
 
Ахадбек Хайдаров Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
 
Лазиз Кудратов Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
 
Бундан олдин Anhor.uz коммунал-хўжалик хизмат кўрсатиш соҳаси вазирининг иккита ўринбосари тайинлангани ҳақида хабар берганди.
 
Манба: Ўзбекистон Президентининг сайти

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.