Президент Мирзо Улуғбек туман ИИБнинг 8-шаҳар ички ишлар бўлими фаолияти билан танишди

Президент Мирзо Улуғбек туман ИИБнинг 8-шаҳар ички ишлар бўлими фаолияти билан танишди

Мирзо Улуғбек тумани ички ишлар бошқармаси 8-шаҳар ички ишлар бўлимида вояга етмаганлар ва ёшлар бўйича инспектор, тезкор вакил, суриштирувчи, паспорт инспектори, профилактика инспектори фаолият кўрсатади.

Ички ишлар бўлими соҳага оид энг замонавий компьютер ускуналари билан жиҳозланган. Бу Алишер Навоий, Бобур, Шукур Бурҳонов номидаги, “Гулзор”, “Янги ҳаёт”, “Катта қорасув”, “Шўртепа” маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи 32 мингдан ортиқ аҳоли осойишталигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олишда ўз самарасини беради. 

Президент 8-шаҳар ички ишлар бўлими ходимлари билан мулоқот қилди, замонавий технологиялар бўйича амалга оширилаётган иш жараёни билан танишди. 

Ички ишлар идораларини халққа яқинлаштиришдан мақсад жиноятчиликнинг олдини олиш, унинг асл сабабларини аниқлаш, аҳолининг ҳуқуқ ва эркинликлари, осуда ва тинч ҳаётини таъминлашдан иборат, деди давлат раҳбари. 

Шу ерда “Автокон” – автомашиналарнинг давлат рақамларини автоматик аниқлаш ва қоидабузарликларни қайд этиш махсус аппаратининг тақдимоти ўтказилди. Йўл ҳаракати инспектори машинасига ўрнатиладиган ушбу махсус қурилма қоидабузарлик содир этиб, жарима тўламай юрган транспорт воситаларини бевосита ҳаракат жараёнида аниқлаш имконини беради.

Манба: Ўзбекистон Президентининг сайти

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.