Яна Ёшлар иттифоқига қайтамизми?

Яна Ёшлар иттифоқига қайтамизми?

Тошкентдаги Симпозиумлар саройида 30 июнь куни Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойи бўлиб ўтди.  

Қурултойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. 

Делегатлар “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати негизида Ўзбекистон ёшлар иттифоқини ташкил этиш таклифини маъқуллади.  

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар кенгаши раиси ўринбосари Б.Мамадалиев, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси А.Данияров, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети магистранти О.Тўйчиев, “Result” ўқув маркази раҳбари А.Саъдуллаев, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети талабаси М.Раимқулова, Сирдарё вилоятидаги “Сарвиноз Собиржоновна Файзи” фермер хўжалиги раҳбари С.Шокирова ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёевга ёшларга қаратилаётган алоҳида эътибор учун миннатдорлик билдирди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи навқирон авлод орасига чуқур кириб борадиган муҳим институтга айланишини таъкидлади.  

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси этиб Қаҳрамон Қуронбоев сайланди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг қурултойда сўзлаган нутқидан Қаҳрамон Қуронбоев Президентнинг ёшлар ишлари бўйича давлат маслаҳатчиси мақомига эга бўлиши ва Ўзбекистон сенатори этиб тайинланиши аниқ бўлди.

 Манба: Ўзбекистон Президентининг сайти

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.