Ўзбекистоннинг айрим жойларида ҳаво ҳарорати 45 даражагача кўтарилади

Ўзбекистоннинг айрим жойларида ҳаво ҳарорати 45 даражагача кўтарилади

3-9 июль кунлари жанубий ҳудудлардан (Эрон) Туркманистон орқали Ўзбекистон ҳудудига иссиқ ва қуруқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда.  

Республика бўйлаб жуда иссиқ ҳаво ҳукмрон бўлади, ҳарорат кўп йиллик ўртача қийматлардан 4-6 даража юқори бўлади. Кундузи ҳаво 38-43 даражагача исийди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида
ҳаво ҳарорати 40-45 даражани ташкил этади, гармсел шамоли эҳтимоли мавжуд..

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кечаси 22-27, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 22-27, кундузи 36-41 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.

Манба: Ўзгидромет

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.