2017 йил охиригача «Turkmenistan» авиакомпанияси Тошкентга парвозларни бошлайди

2017 йил охиригача «Turkmenistan» авиакомпанияси Тошкентга парвозларни бошлайди

НАК «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ва «Turkmenistan» авиакомпаниясининг вакиллари туркман авиаташувчисининг Ўзбекистонга амалга оширадиган парвозларини муҳокама қилди.
 
Музокаралар чоғида Ашхобод-Тошкент-Ашхобод йўналишидаги парвозларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар И.Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида Туркманистон авиакомпаниясининг ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш ва уларни борт озиқ-овқати билан таъминлаш тўғрисидаги шартномани имзолади.
 
Учрашувлар шу йилнинг 20 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга давлат ташрифи давомида имзоланган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ва “Turkmenistan” авиакомпанияси ОТАЖ ўртасидаги Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум ижроси доирасида ташкил этилди.
 
Шунингдек, учрашувда ташув ҳужжатларининг ўзаро тан олинишини ва иккала авиаташувчига ҳамкорининг рейсларига авиачипталарни расмийлаштириш ҳуқуқини берувчи Интерлайн тижорат бити лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.
 
Қайд этиб ўтамиз, туркман авиаташувчиси 2017 йил охирига қадар Ашхобод-Тошкент ва Тошкент-Ашхобод йўналиши бўйича авиарейсларни амалга ошириш ниятида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.