Тошкентда “ЎЗГЕОИНВЕСТ – 2014” халқаро анжумани ўтказилади

Тошкентда “ЎЗГЕОИНВЕСТ - 2014” халқаро анжумани ўтказилади

2014 йил 22 октябрь куни «Узэкспомарказ» МКА Анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси қаттиқ фойдали қазилма бойликларининг инвестицион салоҳияти “ЎЗГЕОИНВЕСТ – 2014” VII Халқаро анжумани бўлиб ўтади.
 
Ер қаъри бойликлари ва тадбиркорлар учун яратилган имтиёзлар ва хуқуқий кафолатлар туфайли республика ер қаъри бойликларини ўрганиш ва ишлаб чиқиш, тоғ-кон ва қайта ишлаб чиқариш саноати, замонавий юқори технология маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб қилишда улкан салоҳиятларга эга, дея таъкидлайди Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг матбуот хизмати. 
 
Ушбу анжуман ҳар йили хорижий ва маҳаллий инвесторлар, тадбиркорлар, тоғ саноати мутаҳассисларига ўзаро манфаатли ҳамкорлик ишларини амалга оширишда катта имкониятларни яратади. Анжуманда қаттиқ фойдали қазилма бойликлари учун инвестицион лойиҳалар, геологик туризмни ривожлантириш салоҳияти, Ўзбекистоннинг инвестицион салоҳиятлари тақдим этилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.