Бош прокуратурага янги кадрлар тайинланди

Бош прокуратурага янги кадрлар тайинланди

Президент ўз жамоасини шакллантиришда давом этмоқда. Яқинда Президент Ўзбекистон Бош прокуратурасида қатор лавозимларга тайинлашларни амалга оширди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5103-сонли фармонига мувофиқ Муротжон Азимов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимидан озод этилди

Шунингдек Президент сайти тарқатган хабарга кўра, давлат раҳбарининг 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5104-сонли фармонига мувофиқ Бекзот Мавлонов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.