Халқ банкининг кўчма кассалари пенсияларни маҳалла марказига олиб келади
Шу йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида пенсияларни Халқ банкининг кўчма кассалари ёрдамида бериш тизими жорий этилди.
Жами 2000 та шундай касса ишга туширилган. Энди пенсионерлар пенсияларни ўзларининг маҳалла фуқаролар йиғинида олиши мумкин. Белгиланган муддатда пенсиясини ололмаган шахслар уни кечроқ олиши мумкин.
Филиалларнинг махсус кассаларига нақд пулларни ўз вақтида ва узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш учун банкка 590 та Damasрусумли машина тақдим этилди. Келгусида жойлардаги банк филиалларини машиналар билан таъминлаш режалаштирилмоқда.
Мустақил ҳаракатлана олмайдиган шахсларга банк ходимлари пенсияни уйига олиб бориб беради.
Шунингдек 1106 қисқа рақамли ишонч телефони ҳамда пенсия ва нафақалар тўлови ҳақидаги SMS-хабар тизими ҳам ишга туширилди, дея хабар беради Коммерсант нашри.
Фотосурат: НУз.уз
Шарҳлар