Иссиқ сув ва иситиш тизими учун нархлар ошади

Иссиқ сув ва иситиш тизими учун нархлар ошади

Энергия ташувчилар ва материаллар нархи ошиши муносабати билан “Тошиссиқликэнерго” ИЧБ УК 21 июлдан бошлаб Тошкент шаҳрида иссиқ сув ва иситиш тизимининг нархларини оширмоқда.

Энди бир кубометр иссиқ сувнинг нархи ҳисоблагич мавжуд бўлганида 3915,90 сўмни ташкил этади. Эски тариф бўйича бир кубометр иссиқ сув қиймати 3736,92 сўм эди.

Ҳисоблагичи бўлмаган пойтахт хонадонлари бир кубометр иссиқ сув учун 15292,52 сўм тўлайди (эски тарий бўйича – 14593,56 сўм).

Марказий иситиш тизими иситиладиган бир метр квадрат майдон учун 1262,35 сўмдан 1323,86 сўмга қимматлайди.

Шунингдек, ҳисоблагичи бўлмаган юридик шахсларга иссиқлик энергиясини етказиб бериш ишлари белгиланган тарифнинг икки баробари мидорида амалга оширилади. ҳисоблагич ўрнатмаган аҳоли учун белгиланган тарифларга 1,5 ошувчи коэффициент қўлланади, дея хабар беради Коммерсант нашри. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.