1197 рақами орқали ёрдамни қандай олиш мумкин

1197 рақами орқали ёрдамни қандай олиш мумкин

Якка ўзи яшайдиган қариялар, ногиронлиги бор шахслар, боқувчиси ишсиз қолган кўп болали оилалар, ёлғиз оналар ва оталар манзилли ёрдам олиши мумкин.

Сall-марказга қўнғироқлар бепул амалга оширилади. Ёрдам бир сутка давомида кўрсатилади. 
 
Ёрдам ҳақидаги мурожаатни қабул қилишлари учун паспорт маълумотлари ва маҳалла номини маълум қилиш керак.
 
Агар call-марказга қўнғироқ қилиб туша олмасангиз, бевосита маҳалла қўмитасига мурожаат қилиш мумкин. У ерда сизни ўз рўйхатларига қўшишади ва Ҳомийлик фаолиятини мувофиқлаштириш марказига беришади. Эслатиб ўтамиз call-марказ рақами – 1197.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.