Канада элчиси Жон Рональд Кёр Ўзбекистонга ташриф буюрди

Канада элчиси Жон Рональд Кёр Ўзбекистонга ташриф буюрди

2014 йил 26 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида қароргоҳи Москва шаҳрида бўлган Канаданинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланган Жон Рональд Кёр қабул қилинди, деб ёзади вазирликнинг матбуот хизмати.

Элчи Ўзбекистон Президентига йўлланган ишонч ёрлиқларини топширди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида кун тартибига киритилган Ўзбекистон-Канада муносабатларининг долзарб масалалари, сиёсат, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро алоқаларни янада ривожлантириш бўйича томонларнинг таклифлари муҳокама қилинди.

Учрашувда икки томонлама сиёсий маслаҳатларни мунтазам равишда ўтказиш, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, икки мамлакат ҳудудлари ва шаҳарлари, олий ўқув юртлари, маданий муассасалари, сайёҳлик ташкилотлари  орасида бевосита алоқаларни ўрнатиш масалаларига муҳим аҳамият берилиши таъкидланди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Канада ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришдан ўзаро манфаатдорлик тасдиқланди.

Томонлар ўзаро манфаатларни ифодаловчи бошқа масалалар билан ҳам ўзаро фикр алмашди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.