Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига   2018 йил 4 апрел куни Холон технологиялар университетидан бир гуруҳ  делегатсияси  ташриф буюрди.


 Бугун  меҳмон Университет делегатсияси  вакиллари  даставвал физика факультетининг 5 та лабораториялари билан танишишди.  Ундан кейин  меҳмонлар билан  математика ва физика факультетилари  ўқитувчилар, талабалар ва  катта илмий ходим-изланувчилари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. 


Холон технологиялар университети доктори Яков Даматов Исроилнинг  таълим тизими ва  Холон технологиялар университети ҳақида тўхталиб,  у ўз  нутқида Исроилнинг Холон  университети Президентининг саломини етказиб,  Ўзбекистон Миллий университетининг Математика  факультетини  50 йил  олдин  тамомлаганлигини фаҳр билан тилга олди.  



Шунингдек,  йиғилиш қатнашчилари меҳмонларга факультетлар ҳақида батафсил маълумотлар беришти.