Тошкент тиббиёт академияси талабалари дарс вақтида компьютерда ўйин ўйнаб ўтириши интернетда шов-шув бўлди

Тошкент тиббиёт академияси талабалари дарс вақтида компьютерда ўйин ўйнаб ўтириши интернетда шов-шув бўлди

Маъруза вақтида компьютерда ўйин ўйнаб ўтирган тиббиётчи-талабаларнинг суратлари интернетда катта шов-шувга сабаб бўлди, деб ёзади Kun.uz нашри UZ24 сайтига таянган ҳолда.

Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларидан бири «Общественный контроль» гуруҳида қолдирган ушбу фотосурат изоҳида ёзилишича, сурат «ТошМИдаги лекция вақтида» олинган.

Суратда аудиториянинг олд қаторида ўтирган талабалар маъруза вақтида ухлаётгани, орқа қаторда ўтирган ва олдида ноутбук очиб ўтирган талабалар эса ўйин ўйнаб ўтиргани тасвирланган.

«Булардан қандай шифокор чиқишини тасаввур қиляпман», – деб ёзади фойдаланувчи. Гуруҳ фойдаланувчилари тиббиёт олийгоҳлари талабаларини ўқиш вақтида ўйин ўйнамасдан, эътибор билан таълим олишга чақирган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.