Тошкентнинг Чилонзор туманида трамвай рельсдан чиқиб кетди

Тошкентнинг Чилонзор туманида трамвай рельсдан чиқиб кетди

Тошкентнинг Чилонзор туманидаги 19-мавзеда 17 йўналиш бўйича ҳаракатланаётган трамвай рельсдан чиқиб кетди. ЙТҲ натижасида ташқи йўл қопламаси шикастланган, деб ёзади UZ24 нашри.

Воқеа 3 июль куни соат тахминан 19:20 да юз берган. Трамвай катта тезликда буксирда бошқа вагонни олиб кетаётган бўлган. Натижада трамвай рельсдан чиқиб кетиб, ғилдиракларининг олд қисми шикастланган. Авария ҳаракатни тахминан бир соатга тўхтатиб қўйган. Воқеа жойига етиб келган техник хизмат трамвай ғилдиракларини алмаштирганидан кейин ҳаракат яна тикланган.

Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.