Тошкентда шағал ортилган «Камаз» автомобили поезд билан тўқнашиб кетди

Тошкентда шағал ортилган «Камаз» автомобили поезд билан тўқнашиб кетди

Тошкентда «Крестик» деб аталадиган чорраҳа билан Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси (ТАПОиЧ) чорраҳаси орасидаги темирйўл кесишмасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Воқеа 6 июль, якшанбада, куннинг биринчи ярмида содир бўлган, деб ёзади Kun.uz нашри Podrobno.Uz сайтига таянган ҳолда.

Шағал ортилган «Камаз» юк машинаси, темирйўлдан локомотив келаётганини кўргани ҳолда, кесишмани ундан аввалроқ кесиб ўтишга ҳаракат қилган, бироқ локомотив юк машинасини бориб урган.

Хабар беришларича, ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган, бироқ «Камаз» кузовининг кабинасига жиддий зарар етган.

ЙТҲ натижасида Кичик ҳалқа йўлининг ушбу қисмида автомобиллар тирбандлиги юзага келган. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари маълум эмас.

Фотосурат: podrobno.uz

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.