ИЖОДИЙ ИМТИҲОН ОНЛАЙН КУЗАТУВДА

ИЖОДИЙ ИМТИҲОН ОНЛАЙН КУЗАТУВДА

ЎзМУ қабул комиссияси ижодий имтиҳонларнинг шаффоф ва очиқлик тамойили асосида ўтишишини таъминлаш мақсадида онлайн трансляцияни йўлга қўйди. Бу жамоатчилик ва ота-оналарга ижодий имтиҳон жараёнини бир вақтнинг ўзида тўғридан-тўғри кузатиб бориш имкониятини бераяпти.

Марғуба Обидхўжаева: қизим Меҳромова Дилноза пенсия таъминоти йўналишида ўтказилаётган ижодий имтиҳонга кириб кетди. Университет маъмурияти томонидан ота-оналар учун қулай      шароит яратилган. Айниқса, ижодий имтиҳонда ўтирган қизимни бевосита кузатиб бориш янгилик бўлди. Имтиҳон қандай ўтказилар экан, ҳаққонийлик тамойилларига риоя қилинар эканми? деган саволлар ечимини топди.

Даданова Халима: Фарзандларининг камолини кўриш ҳар бир ота-она орзусидир. Аудиторияда ижодий имтиҳон топшираётган қизим Абдураҳимова Турсунойни экран орқали кузатиб турибман.  Ўтган йили ҳам мана шу йўналишга топширган эди. Жараён қандай бўлаётган экан деб ҳаяжон билан ўтирганман. Барчани омадини бериб олий даргоҳларда ўқиш насиб этсин.

Абитуриент Мадрасулов Омонбой: Ижтимоий иш (оналар ва болалар билан ишлаш) йўналишида ижодий имтиҳон топширдим. Аудиторияга кузатув камераси ўрнатилган экан. Билимларимга таянган ҳолда саволларга жавоб беришга ҳаракат қилдим. Фикримча, бошқа абитуриентлар ҳам шундай қилишди деб ўйлайман. Сабаби “шпаргалка”лардан фойдаланиш имкони бўлгани йўқ. Ижодий имтиҳон яхши ўтди.

Ижодий имтиҳон топширган абитуриентларнинг олган баллари бугун кечки пайт эълон қилинади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.