Уйинг обод, кўнглинг обод

Уйинг обод

2018 йил август ойи университет ҳудудларида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги деб эълон қилинди. Шу муносабат билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ҳам кўкаламзорлаштириш, атроф-муҳитнинг тозалагини сақлаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек,18-19 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши режалаштирилган эди.

Бугун олий таълим масканида фаолият олиб бораётган барча ходимлар – соҳа проректорлари, бўлим бошлиқлари, факультет деканлари, профессор-ўқитувчилар ва талабалар  ихтиёрийлик асосида уюшқоқлик билан ҳайрия ҳашарни бошлаб юборишди. Университет таркибидаги 10 та факультетнинг ҳудудларида тозалаш ишлари олиб борилиб, гулзор ва дарахтзорларни ер қисми чопилди. Ҳайрия ҳашарида университетнинг Геология, Физика, Тарих ва Иқтисод факультетларига янги қабул қилинган талабалар ҳам кўнгилли равишда иштирок этди. Дарахтларни оқлаш, йўлакларни чиқиндилардан ҳоли этишда университет ходимларига кўмаклашаётган ёшлар янги ўқув йилида мазкур даргоҳнинг озода ва тоза бўлишини таъминлашга ўз ҳиссаларини қўшмоқда.

Шу билан бирга ободонлаштириш ва тозалик ишларида иштирок этаётган ҳайрия ҳашари қатнашчиларининг тушлик қилишларини таъминлаш мақсадида 400 кишига мўлжалланган паловхонтўра дамланди. Уйинг обод, кўнглинг обод деганларидек ҳашарчилар ўз уйларидек бўлган олий таълим даргоҳини бироз меҳри ва меҳнати билан кўркамлаштирди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.