Тошкентда учта трамвай иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди (фото)

Тошкентда учта трамвай иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди (фото)

Anhor.uz таҳририятига доимий ўқувчимиздан қандай қилиб ЙТҲининг гувоҳига айлангани ҳақидаги хат келди. Биз унга билдирган ишончи учун ташаккур айтамиз.

9 июнь куни соат 22.30 да мен бирданига учта трамвай иштирокидаги йирик авариянинг гувоҳига айландим. Бу Чилонзордаги 9-трамвай йўналишида 7-мавзеда содир бўлди. Йўловчиларни олиб кетаётган биринчи трамвай бекатда тўхтади, унинг ортидан иккинчи трамвай келди (негадир 26-йўналиш), у паркка кетаётган бўлса керак, чунки ичида йўловчилар йўқ эди. Бу пайтда катта тезликда уларнинг ортидан учинчи трамвай келиб урилди. Зарбадан охирги трамвай машинистининг кабинаси деярли ичига кириб кетди. Иккинчи трамвай инерция билан йўловчилари бор биринчи трамвайга бориб урилди.

Бахтли тасодиф туфайли қурбонлар бўлмади. Натижада, учта трамвай авария ҳолатида ва йўналишдаги ҳаракатни тўхтатган ҳолда бир неча соат туриб қолди. Келажакда ҳам йўловчиларга омад кулиб боқиши ва уларнинг ҳаммаси кўзлаган манзилига эсон-омон етиб олишига умид билдириб қоламиз.

P.S. Суратларнинг сифати учун узр сўрайман – бизда, Чилонзорда, кечқурун кўчаларда чироқ ёнмайди 🙂 ”,  деб ёзади фойдаланувчи.

Таҳририят хатларингизни [email protected] манзили бўйича кутади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.