Хитой нашрлари Қамчиқ довонида қурилаётган темирйўл туннели суратларини чоп этди

Хитой нашрлари Қамчиқ довонида қурилаётган темирйўл туннели суратларини чоп этди

Қамчиқ довонида темирйўл туннелини қуриш бўйича 455 миллион долларлик шартнома Ўзбекистон-Хитой иқтисодий ҳамкорлиги доирасидаги энг йирик лойиҳага айланди.

Бу ҳақда China Railway Tunnel Group компанияси раҳбари ўринбосари, «Ангрен – Поп» темирйўл йўналиши лойиҳасининг бошлиғи Чжоу Сяогуан Хитойнинг «Жэньминь Жибао» газетасига берган интервьюсида маълум қиладидеб ёзади Kun.uz нашри 12uz.com сайтига таянган ҳолда.

«Бу илк мустақил йирик хорижий лойиҳа, бундан ташқари, бу Хитой томонидан Марказий Осиёда қурилаётган энг узун темирйўл туннелидир», – дейди Чжоу Сяогуан.

Унинг сўзларига кўра, лойиҳани амалга ошириш ишлари 2013 йил сентябрида бошланган бўлиб, уч йил муддатга мўлжалланган – темирйўл туннели 2016 йил 1 август куни фойдаланишга топширилиши керак.

Қўшимча сифатида, «Синьхуа» ахборот агентлиги томонидан Қамчиқ довонида хитойлик мутахассислар томонидан қазилаётган туннелнинг илк суратлари чоп этилди.

Фотосуратларда: Темирйўл туннели қурилишидаги хитойлик мутахассислар © news.cn /kun.uz

Маълумотнома: узунлиги 125 километрни ташкил этувчи «Ангрен – Поп» темирйўли қурилиши якунига етиши билан Ўзбекистоннинг қўшни мамлакатларга боғлиқ бўлмаган тўлақонли ички темирйўл тизими ишга тушади ва у Ўзбекистоннинг Фарғона водийсидаги уч вилоятини мамлакатнинг қолган қисми билан темирйўл орқали боғлайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.