Юнусобод туманидаги кўприкда катта йўл-транспорт ҳодисаси юз берди
Воқеа 14 июль куни кундузи соат тахминан 15.00 да кўприкнинг “Мегапланет” супермаркетига тушиш томонида содир бўлган.
Маълумотларга кўра, “Волга” автомобилининг ҳайдовчиси машинани бошқара олмай қолган ва “Спарк” автомобилига бориб урилган. Ўз навбатида “Спарк” йўлнинг чап чеккасига учиб кетган. “Волга” эса йўл чеккасига чиқиб кетиб, яна “Кобальт” машинасига бориб урилган.
Воқеа жойига зудлик билан етиб келган тез ёрдам жабрланганларни касалхонага олиб кетган. “Волга” автомобилининг ҳайдовчиси қаттиқ жабрланган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, у маст ҳолатда бўлган ва бу ЙТҲга сабабчи бўлган бўлиши эҳтимоли катта, деб ёзади UZ24 нашри.
Улашиш:
Шарҳлар