Тошкент вилоятида хусусий киракаш 480 000 сўм миқдорида жаримага тортилди

Тошкент вилоятида хусусий киракаш 480 000 сўм миқдорида жаримага тортилди

Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги  бошқармаси, солиқ қўмитаси, Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ҳамда бошқа идоралар ходимлари томонидан Паркент туманида 11 та рейд амалга оширилди. Рейдлар давомида 236 та автомобиль текширилди ва текширув натижалари бўйича солиқ қўмитаси ходимлари томонидан 36 та баённома тузилди. Улардан 27 ҳолат бўйича суд органлари томонидан 16 млн 410 минг сўм ундириб олинди.

Хусусан, Паркент туманида истиқомат қилувчи Меҳриддин Саломов ҳеч қандай ҳужжатларга эга бўлмасдин туриб, ўзининг “ВАЗ-2101” автомобилида йўловчиларни ташиш билан шуғуллангани аниқланди. Ушбу ҳолат бўйича Солиқ қўмитаси ходимлари томонидан баённома тузилиб, қонунбузардан 348 000 сўм миқдорида жарима ундирилди. Худди шундай қонунбузарлик учун фуқаро Баҳодир Ниёзовдан 480 000 миқдорида жарима ундирилди.

Шунингдек, фуқаролар Ё.Соипов, Э.Холматов, Р.Йўлдошев, А.Умарбоев “Damas” русумли автомобилларда, фуқаро М.Миркаримов эса “ВАЗ-21061” автомобилида йўловчиларни ноқонуний ташиш билан шуғулланиб келишгани аниқланди. Мазкур ҳолатлар бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда, деб ёзади “Ташкентская Правда” нашри.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.