АҚШ президенти Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримовга миннатдорчилик билдирди

АҚШ президенти Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримовга миннатдорчилик билдирди

АҚШ президенти Барак Обама Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг АҚШ мустақиллиги куни билан йўллаган табригига жавобан миннатдорлик билдирди. АҚШ президенти йўллаган мактуб матни ЎзА томонидан чоп этилди.

“Мустақиллигимизнинг икки юз ўттиз саккиз йиллиги муносабати билан йўллаган самимий қутловларингиз учун мен билан бирга Америка Қўшма Штатлари халқи Сизга ўз миннатдорлигини изҳор этади.

Америкаликларни халқ сифатида дунёдаги бошқа мамлакатларнинг халқлари билан бирлаштириб турадиган кўп маданиятли мерос ва бой анъаналарни нишонлаш учун биз ушбу имкониятдан фойдаланамиз. Барча халқлар бахт-саодат ва фаровонликка интилишда эркинликдан баҳраманд бўлиши лозим, деган умумий олий мақсад барчамизни руҳлантиради. 

Биз учун ғоят қадрли бўлган эркинликни таъминлаш йўлида ўтмишда ва ҳозирги кунда қурбон бўлганларни ёдга олар эканмиз, барча халқлар учун озод ва тинч яшаш ва шундай бўлиб қолиш ҳуқуқига эришилишига ишончимизни ҳамда қатъиятимизни яна бир карра тасдиқлаймиз”, – дейилади мактубда. 
 
Фотосурат: Reuters

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.