Равшан Эрматов бригадаси яхши ҳакамлик учун ФИФАнинг олтин медалига сазовор бўлди

Равшан Эрматов бригадаси яхши ҳакамлик учун ФИФАнинг олтин медалига сазовор бўлди

Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси Бразилиядаги жаҳон чемпионатида олтин медалга сазовор бўлди. Ушбу янгиликни Эрматовнинг ҳамкасби Баҳодир Қўчқоров Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзади UZ24 нашри.

Қўчқоровнинг сўзларига кўра, Эрматовнинг бригадаси бошқа ҳамкамлар билан бир қаторда ушбу мукофотни жаҳон чемпионати ўйинларида яхши ҳакамлик қилгани учун олган.

Қайд этиб ўтамиз, чемпионат доирасида Равшан Эрматовнинг бригадаси тўртта ўйинга, шу жумладан чорак финал учрашувига ҳам хизмат кўрсатди. Бундан ташқари, 2010 йилги жаҳон чемпионатида ҳам Эрматовнинг бригадаси бешта ўйинни бошқарган эди. Уларнинг орасида очилиш ўйини ва ярим финал учрашуви ҳам бор.  

Шу билан бирга, ўзбек рефериси жаҳон чемпионатларида ўтказган ўйинлари бўйича ФИФА ҳакамлари орасида рекордчи ҳам ҳисобланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.