Президент Ислом Каримов Тошкентда қурилаётган масжидни бориб кўрди

Президент Ислом Каримов Тошкентда қурилаётган масжидни бориб кўрди

18 июль куни Президент Ислом Каримов Тошкентда қурилаётган ”Минор” қабристони ёнида қурилаётган масжидда бўлиб, қурилиш ишлари билан яқиндан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.  

Давлат раҳбари бу ерда моҳир қурувчи ва усталарнинг фаолияти билан танишар экан, амалга оширилган кенг кўламли қурилиш ва ободончилик ишлари ҳақида фикр билдирди, мажмуани янада такомиллаштириш бўйича кўрсатма ва тавсиялар берди. 

Ислом Каримов мазкур қадамжо атрофида олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ҳам синчиклаб кўздан кечирди. Ҳар бир дарахт, ҳар қайси майдон, фаввора ва йўлак шаҳарсозликнинг энг юксак талабларига уйғун бўлиши зарурлигини уқтирди. 

Эслатиб ўтамиз, Тошкент марказида “Минор” қабристони ёнида 2400 ўринлик масжид барпо этилмоқда. Қурилиш ишларини 2014 йил ноябрига қадар якунлаш режалаштирилган.

Anhor.uz таҳририяти иншоот битганидан сўнг унинг ички ва ташқи кўриниши қандай бўлишини акс эттирувчи суратларни чоп этганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.