«Ўзбекэнерго»: Ўзбекистон АЭС қурилишини режалаштиргани йўқ

«Ўзбекэнерго»: Ўзбекистон АЭС қурилишини режалаштиргани йўқ

Ўзбекистон узоқ муддатли келажакда атом электр станцияси қурилишини режалаштирмаган, деб ёзади “Новый Век” нашри “Ўзбекэнерго” маълумотига таянган ҳолда.

Куни кеча таҳририятимиз Lenta.ru нашри “Ўзбекистон ҳукумати яқин йиллар ичида республика ҳудудида атом электр станциясини қуриш имкониятини кўриб чиқаётгани”ни маълум қилгани ҳақида ёзганди.   

«Ушбу маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди. Компания келажакда атом электр станциясини қуриш режаси йўқ», — дейилади “Ўзбекэнерго”нинг хабарида.

Anhor.uz ёзганидай, АЭС қурилиши Ўзбекистон 1993 йилдан буён амал қилиб келаётган ядросиз зона концепциясига тўғри келмайди. Айнан ўшанда Президент Ислом Каримов БМТ Бош Ассамблеясининг 48-сессиясида Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зона яратиш ташаббуси билан чиққан эди.

Апрель ойида Марказий Осиёда ядровий қуролдан холи зона ҳақидаги шартномага Хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги баённома имзоланди. Унга кўра Буюк Британия, Хитой, Россия, АҚШ ва Франция Марказий Осиёнинг ядросиз мақомини ҳурмат қилиш, минтақадаги мамлакатларга нисбатан ядро қуролини қўлламаслик ва уни қўллаш таҳдидларини ишлатмаслик мажбуриятини олган.

«Ўзбекэнерго» маълумотларига кўра, 2030 йилга келиб ёнилғи-энергетика балансини диверсификациялаш стратегияси доирасида мамлакатнинг газ ишлаб чиқариш улушини (мамлакат умумий энергия балансининг 85% дан 65% гача) тикланадиган энергияни ривожлантириш (гидроэнергетика, қуёш ва шамол генерацияси) ҳисобига камайтириш режалаштирилган.

Айни пайтда Ўзбекистон энергия тизимида умумий қуввати 12,4 минг МВтдан ортиқ бўлган 45 та электр станцияси, шу жумладан қуввати 10,1 минг МВт га яқин бўлган 10 та иссиқлик электр станцияси фаолият кўрсатмоқда. Электр энергиясини ишлаб чиқаришнинг потенциал имконияти 56-57 млрд кВт соатни ташкил этади. 2013 йилда Ўзбекистонда электр энергиясини ишлаб чиқариш 2013 йилга қараганда 3,2% га ошди ва 54,207 млрд кВт соатни ташкил этди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.