Маълумки, дунё миқёсида Халқаро Джаз куни кенг нишонланиб келмоқда. Тошкентда ҳам 14 апрелдан бошлаб халқаро джаз фестивали бўлиб ўтди. Шу муносабат билан ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва “Ўзбекистон – Франция” дўстлик жамияти ташаббуси билан бу йилги халқаро джаз фестивалига Франциядан « Lown » гуруҳи таклиф этилди. Ушбу квартет гуруҳи пойтахтимиздаги "Туркистон" ва “Ильхом” театрларида концерт қўйиб бердилар.



Джаз гуруҳининг навбатдаги тадбири Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бўлиб ўтди. “Миллатларни куй орқали боғловчи кўнгил” мавзуидаги давра суҳбатида Франция элчихонаси қошидаги маданий алоқалар бўйича атташе Эмили Дезормиер хоним, маданий ишлар бўйича масъул котиба Феруза Мухаммадаминова, "Ўзбекистон-Франция"дўстлик жамияти аъзолари, Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети, консерватория талабалари иштирок этишди. Бу давра суҳбати эркин мулоқот тарзида бўлиб ўтди.

Эмили Дезормиер ўз чиқишида бугунги кунда миллатлар билан халқаро дўстлик ва маданий алоқаларни янада ривожлантиришда мусиқанинг тутган ўрни, аҳамияти тўғрисида тўхталиб ўтди. Француз-ўзбек дўстлик алаоқаларни кейинги йилларда янада ривожланиб ва мустаҳкамланиб боришига алоҳида тўхталди. Ўз сўзида "Ўзбекистон-Франция"дўстлик жамияти ижрочи директори Рахима Шириновага джаз фестивалини ташкиллаштиришга яқиндан берган кўмаки учун алоҳида миннатдорчилик билдириб, унга бежиз “Palmes Academiques” ордени берилмаганлиги, унинг шижоати, ташабусскорлиги, фидоийлигига элчихона вакиллари номидан ўз минннадорчилигини билдирди.

Тадбирни  Cорбон университети профессори Франц Воэрли, талабалар ва ўқитувчилар томонидан LOWN гуруҳига яъни Алексис Бажо Нарсесян ва унинг дщстларига қизиқарли саволлар билан мурожаат қилдилар.
Бу тадбирда талабаларнинг тил билишлари, тили ўрганилаёган мамлакатнинг мусиқа ва санъатидан бохабар эканлиги уларга берилган саволлар мазмунида яққол сезилиб турди.

Айниқса, талабаларнинг француз ёшлари қандай мусиқаларга қизиқишлари, Франциядаги энг урф бўлган гуруҳлар, LOWN гуруҳининг келажакдаги режалари тўғрисидаги саволларига гуруҳ аъзолари алоҳида тўлқинланиб жавоб бердилар. Бу тадбир нафақат талабаларнинг мусиқани севишлари балки француз тилида аниқ ва мазмунли савол беришларида кўринди. Бугунги кунда таълим тизимида мусиқа орқали тил ўрганиш, тил орқали миллат маданиятини ўрганиш энг илғор методларидан эканлиги яна бир бор ўз исботини топди. Тадбирда францзча қўшиқлар ва ўзбек миллий мусиқа асоби дуторда “Рохат” куйи иқтидорли таабалар томоидан ижро этилди.

Бу ёрқин лаҳзалар фотосуръатлар билан муҳрланди. Бундай тадбирлар албатта миллатлар ва давлатлар ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга  шубҳасиз хизмат қилади.