Хоразмлик ота туғилган ўғлига Роналдо исмини берди (фото)

Хоразмлик ота туғилган ўғлига Роналдо исмини берди (фото)

Хоразм вилоятидаги оилалардан бирида туғилган чақалоққа Роналдо исми берилди, деб ёзади  Kun.uz. Нашр берган маълумотга кўра, ушбу фактни тасдиқловчи чақалоқнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасининг фотосурати ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган.

Сайтнинг ёзишича, болаларга машҳур кишиларнинг фамилияси бўйича исм бериш Ўзбекистонда биринчи бор учраётгани йўқ. Бундан олдин ҳам болаларга Марадона, Брюс Ли, Эсмеральда ва Жумонг исмлари берилган ҳолатлар қайд этилган.

Роналдо – бу бразилиялик машҳур футболчи Луис Роналдонинг фамилияси. Шунга ўхшаш фамилиялик бошқа бир португалиялик футболчи Криштиано Роналдуни ҳам ҳамма яхши билади.  

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.