Рамазон ҳайитини 28 июлда нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилинди

Рамазон ҳайитини 28 июлда нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2014 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 28 июль душанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23 июль куни имзолаган “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори билан 2014 йил 28 июль дам олиш куни деб эълон қилинди ва шу кун мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланиши белгиланди.

Республика “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа барча мутасадди идора, жамоат ташкилотлари Рамазон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширилиши топширилди, деб ёзади ЎзА.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.