Давлат солиқ қўмитаси илк бор Ўзбекистоннинг энг йирик солиқ тўловчилари рўйхатини чоп этди

Ушбу солиқ тўловчилар билан 166 кишидан иборат махсус комиссия шуғулланади.

Давлат солиқ қўмитаси илк бор Ўзбекистоннинг энг йирик солиқ тўловчилари рўйхатини чоп этди. Улар билан 166 кишидан иборат махсус комиссия шуғулланади. Комиссия аъзолари солиқ органларининг ходимлари ва йирик корхоналарнинг мутахассислари орасидан танлаб олинган.

Шундай қилиб, йирик солиқ тўловчилар рўйхатига барча ҳудудлардан 1416 та компания кирди. Бу компаниялар қуйидаги мезонлардан келиб чиққан ҳолда танланди:

·         акциз солиғига тортиладиган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналар;
·         тижорат банклари ва уларнинг филиаллари, товар-хомашё, фонд ва валюта биржалари;
·         «Навоий КМК» ДК, «Олмалиқ КМК» АЖ ва уларнинг таркибига кирувчи ташкилотлар;
·         маҳсулотни бўлиш тўғрисидаги битимлар бўйича ишларнинг бажарилишида қатнашадиган ташкилотлар;
·         ўтган тақвим йили якунлари бўйича соф тушуми 100 млрд.сўмдан ошган юридик шахслар.

Айни пайтда Ўзбекистоннинг йирик корхоналарини маъмурий бошқариш ишлари туман солиқ инспекциялари томонидан амалга оширилмоқда, бу солиқ назоратини тўлақонли амалга ошириш имконини бермайди, деб ёзади Spot.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.