Толиблар раҳбари Тошкентдами?

Эртага Толибонлар билан  Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири учрашади ва улар ўртасида музокаралар ўтказилиши кутилмоқда

“Мулла Абдулғани Бардар бошчилигидаги Толибонлар делегацияси Эрон, Хитой ва Индонезияга ташрифидан сўнг, бугун Ўзбекистонга келди. Делегацияни халқаро аэропортда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Раимович Иргашев кутиб олди. Эртага Толибонлар билан  Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири учрашади ва улар ўртасида музокаралар ўтказилиши кутилмоқда” – дея хабар беради «Qoshni mahalla» телеграм канали.

Соат 13:00 ҳолати бўйича Ўзбекистон ТИВ вазиятга аниқлик киритаётганини ва бирор-нарса аниқланганидан кейин ўз сайтларида беришларини маълум қилди.

Афғон оммавий ахборот воситаларининг ҳеч бири бу маълумот эга эмас ва Аnhor.uz ҳам Қобулдан бунинг тасдиғини олмади. Аnhor.uz таҳририяти толибларнинг Қатардаги офиси билан боғланишга уринди, бироқ ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.

Anhor.uz журналистлари асл хабарда толиблар билан Ўзбекистон ички ишлар вазири учрашиши ҳақида сўз борганига эътибор қаратишди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.