Кечки Анҳор: 8 август янгиликлари

Тошкент шаҳар ИИББда ЙПХ ходими томонидан табел қуролини қўллаш билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берилди.

Аёллар қўмитасининг раҳбари Нукусда норозилик билдиришга чиққан аёлларнинг муаммоларини ўрганди. Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тилейкбике Улдашевани тиббиёт бирлашмасига фаррош сифатида ишга жойлаштириш топширилди. Перизат Бегжанова ва Гулпаршин Кошановалар эса уларнинг муаммолари Элмира Боситхонова ташрифидан олдинроқ ҳал этилганини маълум қилишди.
 
Шаҳрисабзнинг тарихий қисмида ЮНЕСКО маъқулловисиз қурилиш ишлари тақиқланади. Ушбу чора Вазирлар Маҳкамасининг қарорида ҳам кўзда тутилди. Шунингдек, 2019-2020 йиллар учун шаҳарни комплекс ривожлантириш дастури тасдиқланди.
 
Тошкент шаҳар ИИББда ЙПХ ходими томонидан табел қуролини қўллаш билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берилди. Воқеа кеча ЙПХ ходимлари томонидан Lacetti автомобилини таъқиб қилиш пайтида юз берган. Lacetti ҳайдовчиси Мирзо Улуғбек кўчаси бўйлаб қарама-қарши қатнов йўлидан ҳаракатланган. “Ўқ отилиши сабаблари аниқланмоқда, шу жумладан қурол носоз эканлиги ҳақидаги версия ҳам текширилади”, – дея қайд этишди идорада.
 
Мисрлик лоукостер Nile Air Шарм-ал-шайх-Тошкент-Шарм-ал-шайх йўналиши бўйича рейслар очилишига эришди. Лоукостер 21 августдан ўз парвозларини бошлайди. Бугунги кунда ушбу йўналиш бўйича рейслар фақат AlMasria компанияси томонидангина амалга ошириларди.

ЙПХ ходимини ҳақорат қилган ҳайдовчи 15 суткага маъмурий қамоқ жазосига тортилди. Воқеа 3 август куни Compass савдо мажмуи ёнида юз берган эди. Ҳуқуқбузар ўз автомобилини автомобиллар туриши ва тўхташини тақиқлайдиган белги ёнига қўйган. ЙПХ ходими ушбу қоидабузарликни расмийлаштиришга ҳаракат қилганида, ҳайдовчи унинг қўлидан ҳужжатларни уриб туширган ва бу билан инспекторларни жанжалга ундаган, уларга ҳақоратли сўзларни айтган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.