Ўзбекистон яна 20 та мамлакат фуқаролари учун визасиз тартибни жорий этмоқда

2020 йил 1 январдан бошлаб яна 20 та мамлакат фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ  2020 йил 1 январдан бошлаб яна 20 та мамлакат фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этилади.

Қуйида шу мамлакатлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

1. Антигуа ва Барбуда
2. Барбадос
3. Белиз
4. Гренада
5. Доминикан Республикаси
6. Мексика
7. Гватемала
8. Гондурас
9. Коста-Рика
10. Куба
11. Никарагуа
12. Панама
13. Тринидад ва Тобаго
14. Сальвадор
15. Сент-Винсент ва Гренадина
16. Сент-Люсия
17. Багама Ороллари
18. Доминика
19. Сент-Китс ва Невис
20. Ямайка

Шу йил бошида визасиз режим 45 та мамлакат учун жорий этилган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.