ЮНЕСКО маданий мероси объектларида хориж сувенирларини сотиш тақиқланади

2020 йил 1 январдан бошлаб ЮНЕСКО Жаҳон мероси рўйхатига киритилган маданий мерос объектлари ҳудудида, давлат томонидан муҳофаза қилинадиган тарихий ёки маданий ёдгорликлар ҳудудида фақат маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг сувенирлари сотилади.  Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида сўз боради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.