Деҳлида ўзбекистонлик аёлга зўравонлик қилганликда гумон қилинаётган 3 нафар шахс қўлга олинди

Ҳиндистондаги Ўзбекистон элчихонаси вазиятни ўз назоратига олган ва Ҳиндистон пойтахти полициясининг вакиллари билан алоқа ўрнатган 

Ҳиндистондаги Ўзбекистон элчихонасининг Консуллик бўлими Деҳлида 32 ёшли ўзбекистонлик аёлга тажовуз қилингани ҳақида оммавий ахборот воситаларида тарқалган ахборотни тасдиқлади.
 
«Элчихона вазиятни ўз назоратига олди ва Ҳиндистон пойтахти полициясининг вакиллари билан алоқа ўрнатди. Улар жиноятда гумон қилинаётган уч нафар шахс қўлга олинганини ва тергов ишлари кетаётганини маълум қилди», – дейилади Ўзбекистон ТИВ хабарида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.