АҚШда истиқомат қилувчи Ўзбекистон фуқароси ИДга ёрдам берганини тан олди

Американинг Коннектикут штатида истиқомат қилувчи Ўзбекистон фуқароси Азизжон Раҳматов  ўзини “Ислом давлати” террористик гуруҳига моддий ёрдам бериш мақсадида тил бириктирганликда айбдор деб тан олди. 

Американинг Коннектикут штатида истиқомат қилувчи Ўзбекистон фуқароси Азизжон Раҳматов  ўзини “Ислом давлати” террористик гуруҳига моддий ёрдам бериш мақсадида тил бириктирганликда айбдор деб тан олди. Бу ҳақда АҚШ адлия вазирлиги хабар беради.

Айблов томоннинг маълумотларига кўра, 32 ёшли Раҳматов мазкур иш бўйича яна бир айбдор Қозоғистон фуқароси Аҳрор Сайдахметовнинг Сурияга сафарини тўлаш учун 400 доллар ўтказган. Сайдахметов жанговар ҳаракатларда ИД томонда қатнашмоқчи бўлган.

Ҳозир 2015 йилда бошланган ИДни қўллаб-қувватлаш иши бўйича жами 5 киши тергов қилинмоқда.

Сайдахметов ва ўзбекистонлик Абдурасул Жўрабоев 15 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Раҳматов ҳам худди шу муддатга қамалиши мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.