Кечки Анҳор: 16 август янгиликлари

Давлат хизматчилари хизмат этикаси курсларини ўташади; Шимкентда Ўзбекистонга гўшт экспорт қилишни камайтиришни сўрашяпти...

Давлат хизматчилари хизмат этикаси курсларини ўташади. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукуматининг қарори лойиҳасида сўз боради. Қарорда ходимлар ишга қабул қилинганидан кейин  уч ойдан кечиктирмасдан ва мутахассислиги бўйича малака ошириш пайтида курсларни ўташи таклиф қилинмоқда. Ўқув режалари ва дастурлар Бош прокуратура академияси томонидан ишлаб чиқилади.
 
Шимкентда Ўзбекистонга гўшт экспорт қилишни камайтиришни сўрашяпти. У ерда гўшт нархи 2,5 минг тенгега етган. Акиматдагилар гўшт нархларининг кўтарилиб кетишини фермерлар чорвани оммавий тарзда Ўзбекистонга олиб чиқа бошлагани билан изоҳлашмоқда. Бу ерда чорвани манфаатлироқ сотиш мумкин.
 
«Ўзбекистон почтаси» фирибгарлар ҳақида огоҳлантирадиИжтимоий тармоқларда компания номидан Samsung Galaxy S10 мобил телефонини ютиш имконияти тақдим этиладиган акция ҳақида хабар тарқатилмоқда. Мукофотни олиш учун фирибгарлар 18 000 сўм миқдорида етказиб бериш харажатларини тўлашни сўраётган экан.
 
Энергетика вазирлиги тарифларни дифференциациялаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Учта тарифни жорий этиш кўзда тутилган: базавий, пасайтирилган ва оширилган. “Бу ҳисоб-китоблар тизимини бироз мураккаблаштиради, аммо бир вақтнинг ўзида истеъмолчиларга нисбатан адолатли қарорга ҳам айланади”, – дея қайд этишди вазирликда.

Тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ФВВнинг махсус бортида Самара областидан Москвага ўтказилди. Ўзбекистон фуқаролари Миллий Гематология тиббий тадқиқот марказига етказилди. Улар заҳарланиш натижасида ҳозир оғир аҳволда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.