Тошкент прокуратураси Kun.uz ва Олмазор туман ҳокимининг ўринбосари иши бўйича терговгача текширув ишларини олиб бормоқда

Ҳоким ўринбосарининг сўзларига кўра, гўёки Kun.uz мухбири Рахматилла Исроилов бундан олдин қўрқитиш йўли билан ундан ер ажратишни талаб қилган ва бунинг учун йирик миқдорда унга пора таклиф қилган

Аввалроқ Kun.uz Олмазор туман ҳокимининг ўринбосари Абдурасул Ваҳобов томонидан Kun.uz таҳририяти ходимларига нисбатан таҳдидлар бўлгани ҳақида хабар берганди.

Ҳоким ўринбосари видеоинтервьюда гўёки Kun.uz мухбири Рахматилла Исроилов бундан олдин қўрқитиш йўли билан ундан ер ажратишни талаб қилганини ва бунинг учун йирик миқдорда унга пора таклиф қилганини билдиради.  
 
Ушбу баёнот бўйича Kun.uz таҳририяти томонидан мухбир ва бошқа ходимларга нисбатан хизмат суриштируви тайинланган.

Хизмат суриштируви давомида мухбир Рахматилла Исроилов Абдурасул Ваҳобов томонидан унга нисбатан илгари сурилган айбловларни асоссиз зеб айтади ҳамда олдин хоким ўринбосари билан ҳеч қачон учрашмаганини, у билан ҳаётида биринчи марта 14 август куни учрашганини таъкидлаб, ҳоким ўринбосарининг баёнотини туҳмат деб айтади.

Айни пайтда ушбу масала юзасидан терговгача текширув ишлари олиб борилаётгани сабабли хизмат суриштируви жараёнида йиғилган ҳужжатлар (шу жумладан аудио- ва видеоматериаллар) ҳуқуқий баҳо бериш учун Тошкент прокуратурасига юборилган.

Kun.uz таҳририяти томонидан терговгача текшириш ишлари муносабати билан ҳамда “адолатли ва холис терговни ўтказиш мақсадларида” бу мавзуда хабарлар беришни тўхтатишга қарор қилинди

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.