Тадбиркорни ҳақорат қилгани учун Вазирлар Маҳкамасининг ходими ишдан бўшатилди

Facebook ижтимоий тармоғидаги «Халқ билан мулоқот / Диалог с народом» саҳифасида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг ходими ва ўзини тадбиркор деб таништирган эркак ўртасидаги можаро акс этган видео тарқалди. 

Facebook ижтимоий тармоғидаги «Халқ билан мулоқот / Диалог с народом» саҳифасида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг ходими ва ўзини тадбиркор деб таништирган эркак ўртасидаги можаро акс этган видео тарқалди. Ҳозир ушбу давлат ходимига нисбатан хизмат текшируви ўтказилиб, эгаллаб тургани лавозимидан бўшатилган.

Видеода тадбиркор Вазирлар Маҳкамасининг ходимига яқинлашади ва ундан яқинда айтилган ҳақоратини тасдиқлашини сўрайди. Бунда тадбиркор солиқ тўловчи сифатида ушбу ходим маош олишини ва у одамлар учун ишлаши кераклигини айтади. Тадбиркор Вазирлар Маҳкамасининг ходимини 45 дақиқа кутганини таъкидлайди. Бунга жавобан амалдор уни ҳақорат қилган ва бу ердан кетишини сўрайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.